Жамият
Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, доимий яшаш ҳудудидан олисда таҳсил оладиган талабалар эндиликда сайловларда овоз бериш учун ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин. Бунинг учун улар аввал «saylov.uz» сайтининг «Хизматлар» рукни орқали шахсий маълумотларини киритиб, ўз сайлов участкасини аниқлаши керак.
Қайд этилишича, шундан сўнг ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вақтинча яшаб турган манзилида жойлашган сайлов участкасидан овоз бериш мақсадида участкани ўзгартириш учун мурожаат йўллаши лозим. Таъкидланишича, мурожаатлар 1 иш кунида кўриб чиқилади.
Аввалроқ талабалар турар жойини сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ барча харажатлар хусусий шерик ҳисобидан қопланиши ҳақида хабар берган эдик.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ