Сиёсат
Давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режаси маълум қилинди:
16-17 сентябрь кунлари Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ташкилот ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.
Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда Давлатимиз раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти, Россия Президенти ва Покистон Бош вазири билан, 17 сентябрь куни Эрон Президенти билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.
Янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ