Озарбайжоннинг “Report” ахборот агентлигида Ўзбекистон Ҳаракатлар стратегияси якунларига бағишланган мақола эълон қилинди

Сақлаш
15:06 / 13.09.2021 951 0

   Озарбайжоннинг “Report” ахборот агентлиги сайтида «Ўзбекистон элчихонасида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш натижалари бўйича экспертлар давра суҳбати бўлиб ўтди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” Aхборот агентлиги.

   Материалда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида ташкил этилган 2017-2021-йилларда мамлакат тараққиётининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегиясини амалга ошириш якунларига бағишланган давра суҳбати натижалари баён этилди.

  Тадбирда Озарбайжон ва Грузия эксперт-таҳлил доиралари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради нашр.

  «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  2017-йилда Президент фармони билан тасдиқлангпн. Беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиси аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган долзарб масалаларни атрофлича ўрганиш, қонун ҳужжатлари таҳлили, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хориж тажрибаси натижалари асосида ишлаб чиқилган», — дея таъкидланади мақолада.
 
  Aхборот материалида Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилган бўлиб, эълон қилинган йилнинг номига мувофиқ тарзда йиллик давлат дастурлари тасдиқлангани қайд этилган. «Ўзбекистонда 2017 йил - Халқ билан мулоқот йили, 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, 2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, 2020 йил — Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили ва 2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинган», — деб ёзади “Репорт” ахборот агентлиги.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//