“Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” республика танловининг ҳудудий босқичи давом этмоқда

Сақлаш
23:53 / 27.04.2022 1148 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

 

Бугун, 27 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 27-умумтаълим мактабида танловнинг туман босқичи ғолиблари – 15 нафар фаол тарғиботчи ўзаро беллашди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Муҳтарама Улуғова, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, “Маърифат” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Нишонов, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими мутахассиси Ҳусниддин Бердиев, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фароғат Аҳмаджоновадан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар фаолиятини низом талабларига асосан баҳолади.


 

“Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида
 

1-ўринни Юнусобод туманидаги 274-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Маҳмуда Валиева ҳамда Миробод туманидаги 154-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Зикрилла Неъматов;

2-ўринни Мирзо Улуғбек туманидаги 27-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Раҳимбой Жуманиёзов;

3-ўринни Бектемир туманидаги 337-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Лобар Хайруллаева қўлга киритди.

 

Барча иштирокчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими томонидан ташаккурнома ва китоблар тўплами, ғолиблар эса диплом, эсдалик совғалари ва бадиий адабиётлар жамланмаси билан тақдирланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//