Маданият
Айни дақиқаларда «Хоразм лазги рақси: Миллий рақсларнинг ривожланиши ва уларнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб қатнашчиларни фестиваль билан яна бир бор табриклади.
«Лазги» халқаро фестивали доирасида бўлиб ўтаётган ушбу илмий конференцияда Хоразм лазгисининг энг фидойи тарғиботчиларидан бири – Гавҳар Матёқубовага «Ўзбекистон Хореография Академиясининг фахрий профессори» унвони берилди.
Қайд этилишича, «Хоразм лазги рақси»ни ЮНEСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилишида Гавҳар Матёқубованинг ҳам хизматлари бор.
«Аслида, Гавҳар Матёқубованинг раққосалар фаолиятига жиддий тўсиқлар, салбий қарашлар мавжуд бўлган бир даврда «Лазги»нинг, шу орқали ўзбек рақсининг асл моҳиятини сақлаб қолинишига қўшган ҳиссасини чинакам қаҳрамонлик, деб баҳоласак асло муболаға бўлмайди.
Зеро, ҳар бир соҳада шижоат билан меҳнат қилган ва бугун сафимизда бўлган Гавҳар Матёқубова сингари жасоратли аёлларимизнинг барчаси бу каби юксак эътирофларга муносибдир», деди Маданият вазири Озодбек Назарбеков.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ