Бухородаги “Абдуллахон” мадрасасини сақлаш ва реставрация қилиш учун халқаро грант ажратилди

Сақлаш
21:30 / 11.09.2021 895 0

 ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида жаҳон бўйлаб маданий мерос объектларини сақлаш ва реставрация қилиш мақсадида қиймати 30 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант дастури эълон қилинган эди.

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Бухоро шаҳридаги “Абдуллахон”  мадрасасини қисман жорий таъмирлаш мақсадида ушбу грант дастури учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, ўрнатилган тартибда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

–ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган минглаб лойиҳалар орасидан Бухоро шаҳридаги “Абдуллахон” мадрасасини сақлаш ва реставрация қилиш лойиҳаси ғолиб деб топилди, – дейди Бухоро вилояти  маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов. – 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди. Жалб этилган маблағлар ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мадрасанинг қулаб тушган қисмини қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун сарфланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//