Сиёсат
Мамлакатимиз раҳбари XVI Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашувда миллий паралимпия ҳаракатини ривожлантириш учун қатор ташаббусларни илгари сурди.
Жумладан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қошида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини ташкил этиш таклифини билдирди.
Пара-спортчиларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш мақсадида уларни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига бириктириш, махсус дори-дармон ва халқ табобати воситалари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.
Туризм ва спорт вазири ҳамда вилоят ҳокимларига қишки спорт турларини ривожлантириш мақсадида “Амирсой” тоғ-чанғи спорт мажмуаси ва “Ҳумо-Арена” муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари пара-спорт бўйича юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни кенг жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида “Матонат мактаби”ни ташкил этишни таклиф қилди.
Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Токиода бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган бир гуруҳ паралимпиячи спортчиларимиз ва уларнинг устоз-мураббийлари давлатимизнинг юксак ордень ва медаллари билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида ушбу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ