«Озгина бўш вақтим бўлса, китоб ўқишга ҳаракат қиламан» – Президент Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапирди

Сақлаш
21:06 / 21.04.2022 800 0

Президент Шавкат Мирзиёев янги ташкил этилган Кўкдала тумани фаоллари билан учрашувда Қашқадарё фарзанди ва бутун Ўзбекистон фахри бўлган соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий стратегияси ҳақида гапириб ўтди.


Қайд этилишича, давлат раҳбари Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасидаги жанг тарихини ўқигани ҳақида гапириб берган.

 

«Кабинетимда озгина бўш вақтим бўлса, китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Савол туғилади, биз нима учун Амир Темур бобомизнинг мудофаа меросини илмий асослар билан ўрганмаймиз? Соҳибқироннинг Тўхтамишхон билан жангини ўқиб чиқдим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур бобомиз жангда 7 та усулни қўллаган экан.


Тўхтамишхон ҳам оддий рақиб бўлмаган, жуда катта ва моҳир қўшини бўлган. Бу жанг тактикасини ўргандим ва мутасаддилардан сўрадим: кимдир биздан мана шу жанглардаги стратегияни ўрганганми? Йўқ, ўрганмаган.


Ҳаммасига топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак. Афсуски биз кўп йиллар бошқалар тарихини, бизга алоқаси бўлмаган жангларни ўргандик.


Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз», – деди Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//