Ўзбекистон оилаларининг бахтлилик даражаси аниқланди

Сақлаш
15:49 / 14.05.2026 13 0

Жорий йилнинг март–апрель ойларида ҳудудларда 12 минг 697 нафар иштирокчи орасида оилаларнинг бахтлилик даражасини ўрганишга қаратилган социологик сўров ўтказилди. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти маълумот берди.

 

Қайд этилишича, тадқиқот давомида оилаларнинг иқтисодий фаровонлиги, демографик барқарорлиги, соғлом ҳаёт кечириши, таълим олиш имкониятлари, иш билан таъминланганлиги, оилавий ҳаётдан қониқиш даражаси, оилавий қадриятларнинг ўрни ҳамда давлат хизматларидан қониқиш каби кўрсаткичлар ўрганилган.

 

Оилаларнинг бахтлилик индекси –1 дан +1 гача бўлган оралиқда баҳоланади. Методикага кўра, +0,5 дан +1 гача бўлган натижа “юқори”, 0 дан +0,49 гача бўлган кўрсаткич эса “ўрта” даража ҳисобланади.

 

Натижаларга кўра, 2026-йилда Ўзбекистон оилаларининг умумий бахтлилик индекси 0,618 баллга етган. Бу эса мамлакатдаги оилаларнинг бахтлилик даражаси “юқори” эканини кўрсатмоқда.

 

Сўров давомида оилаларнинг иқтисодий фаровонлиги, иш билан таъминланганлиги, таълим олиш имкониятлари, соғлом турмуш даражаси, оилавий қадриятлар, давлат хизматларидан қониқиш ҳамда оилавий ҳаётдан мамнунлик каби йўналишлар ўрганилган. Оилавий қадриятлар, демографик барқарорлик ва оилавий ҳаётдан қониқиш энг юқори баҳоланган йўналишлар қаторидан жой олган.

 

Шунингдек, таълим олиш имконияти, иш билан таъминланганлик ва давлат хизматларидан қониқиш кўрсаткичларида ҳам сўнгги йилларда ўсиш кузатилгани қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//