Жамият
Адлия вазирлиги америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Риз муаллифлик ҳуқуқи бузилгани юзасидан судда ғалаба қозонгани ҳақида хабар берди.
Таъкидланишича, 2026 йил апрель ойида Марк Риз фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига муаллифлик ҳуқуқи бузилиши оқибатида етказилган зарар учун товон ундириш ҳақида даъво аризаси киритган.
Суд қарорига кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг масъул ходими М. Чутпулатовдан Марк Риз фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 20 млн 600 минг сўм миқдорида товон ундириладиган бўлди.
2025 йил октябрь ойида Марк Риз Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарининг ўзи томонидан тайёрланган инглизча таржимаси Ўзбекистонда ноқонуний тарқатилаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига тақдим этилган нусха сканер қилиниб, муаллиф рухсатисиз PDF форматида оммага тарқалган.
Риз бу ҳолатни интеллектуал мулк ўғирланиши деб баҳолаб, муаллифлик ҳуқуқларига бундай муносабат хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқишига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаган. Ҳолат юзасидан ЎзДЖТУ муносабат билдириб, университет интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар, жумладан, Берн конвенцияси ва WIPO тамойилларига амал қилишини билдирган.
Шундан сўнг Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган. Университетнинг масъул ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Суд қарорига кўра, ходимга 2 млн 60 минг сўм жарима белгиланган ҳамда асарнинг электрон нусхасини unilibrary.uz платформасидан ўчириш мажбурияти юклатилган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77866
Жамият
56789
Жамият
56015
Жамият
51070
Жамият
//
Изоҳ йўқ