Моддий маданий мерос объектлари сони 8 437 тага етди

Сақлаш
12:24 / 14.05.2026 17 0

“Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, мамлакат ҳудудидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тизими такомиллаштирилади ва давлат ҳимояси кучайтирилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган археологик ёдгорликлар, тарихий ва меъморий иншоотлар, монументал санъат объектлари ҳамда диққатга сазовор масканларнинг миллий рўйхати қайта кўриб чиқилди. Натижада, бир қатор янги объектлар давлат муҳофазасига олиниб, уларга маданий мерос мақоми берилди.

 

 

Шунингдек, айрим объектларнинг баланс сақловчилари, фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда муҳофаза ҳудудларига оид маълумотлар ҳам янгиланди. Бу эса маданий мерос асраш, улардан оқилона фойдаланиш ва келажак авлодларга етказиш борасидаги масъулиятни янада оширишга хизмат қилади.

 

Қарорга мувофиқ, Маданий мерос агентлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда объектларни белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиб бориш вазифаси юклатилди. Шу билан бирга, моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш, уларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда давлат муҳофазасини мустаҳкамлаш ишлари изчил давом эттирилади.

 

 

Маълумот ўрнида, шу кунгача миллий рўйхатга киритилган 8 370 та маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган эди. Янги тасдиқланган қарорга асосан яна 67 та янги объект рўйхатга қўшилиб, муҳофазадаги объектлар сони 8 437 тага етди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//