Латвиянинг «Press.lv» порталида қийноқларни олдини олиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида мақола эълон қилинди

Сақлаш
17:49 / 10.09.2021 910 0

Латвиянинг «Press.lv» портали сайтида «Қийноқларни олдини олишнинг миллий превентив механизмини ишлаб чиқиш: Ўзбекистон тажрибаси» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларни фаол татбиқ этаётгани, бу йўналишда эришилган ижобий натижалар халқаро экспертлар томонидан эътироф этилаётгани қайд этилган.

«Бугунги кунда Ўзбекистон БМТнинг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича ўнта йирик шартномасига, жумладан, Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенцияга қўшилган. “Республика уларнинг қоидаларини миллий қонунчиликда тадбиқ этиш чораларини изчил амалга оширмоқда, - деб ёзади “Press.lv”. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёт, хусусан, қийноқларнинг олдини олиш мамлакатда демократиянинг ривожланиш даражаси кўрсаткичларидан бири сифатида қайд этилади. Бу борадаги миллий қонунчиликнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги масалалари қонун устуворлигига асосланган демократик давлат қураётган Ўзбекистон учун амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида муҳим аҳамият касб этади”, дейилади мақолада.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда қийноқлар, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо чораларининг олдини олишга қаратилган миллий профилактика механизмини янада такомиллаштириш юзасидан фаол, мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Press.lv” янгиликлар портали бўлиб, у энг оммабоп ахборот манбаларидан бири ҳисобланади. Унинг доимий аудиторияси 880 мингдан зиёд ўқувчини ташкил этади. Электрон нашрда Латвия ва дунёдаги муҳим  воқеалар ҳақида ишончли ва қизиқарли маълумотлар эълон қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//