Поездга тош отиб, 9 ёшли болага жароҳат етказган шахс 50 ёшли эркак эканлиги аниқланди

Сақлаш
21:32 / 20.04.2022 799 0

Тошкентдан Андижонга ҳаракатланиб кетаётган поездга тош отилишидан 9 ёшли бола жароҳатлангани тўғрисида хабар берилганди. «Zamon.uz» нашрининг маълум қилишича, поездга тош отган эркакнинг шахсига аниқлик киритилган.


10 апрель куни соат 22:25 да Тошкент—Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан отилган тош 6-вагон ойнасини ёриб ўтиб, 9 ёшли йўловчининг бошига урилган. Ушбу воқеадан сўнг қоидабузарга нисбатан қидирув эълон қилинган. Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан борилган тезкор қидирув ишлари натижасида бу ишни содир этган 50 ёшли фуқаро қўлга олинган.

 

«Темир йўл ёнига балиқ овлагани боргандим ва спиртли ичимлик ичганим сабаб поездга тош отдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Боланинг оила аъзоларидан кечирим сўрайман», — дейди у.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//