Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади

Сақлаш
15:18 / 20.04.2022 808 1

Ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра:


Кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади.


Тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, аксизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.


Тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади.


Кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

1 Изоҳ

Нозимжон

12:01 / 01.01.1970

Тижорат банклари лойихани оклад даврини инобатда олиб ушбу кредитни ажратса максадга мувофик буларди. Банкларга 7 йилга бериб банклар тадбиркор га 5 йилга берса бу адолатсизликдир. Буни олдини олишларизни илтимос киламан.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//