Ўзбекистонда Европанинг яна бир давлати дипломлари тан олинади

Сақлаш
14:57 / 20.04.2022 679 0

Ўзбекистонда Финляндия олий ўқув юртларининг филиаллари очилади, «икки томонлама диплом» бериш дастурлари жорий этилади. Бу ҳақида кеча 19 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия элчиси этиб тайинланган Илкка Ряйсянен билан гаплашиб олган.

 

Ўз ўрнида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.

 

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, жумладан, ўзаро савдо миссияларини ташкил этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш кераклиги айтилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//