Тошкентда айрим йўналишлардаги автобуслар қатнови сони кўпайтирилмоқда

Сақлаш
22:25 / 19.04.2022 755 0

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, эртага, 20 апрелдан бошлаб, айрим йўналишли автобуслар қатнови сони кўпайтирилади.

 

Унга кўра, "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган  34-сонли "Чилонзор метроси - Шифокорлар шаҳарчаси", 77-сонли "Чилонзор мавзеси 25 даҳа - Маҳаллий аеропорт-3", 98-сонли "Чилонзор буюм юозори - Электрокабел заводи" ва 181-сонли "Янгийўл деҳқон бозори - Фарҳод бозори" автобус йўналишларининг жадваллар сони:

 

– 34-сонли автобус йўналиши - Иш куни 5(+1) та, шанба куни 5(+1) та, якшанба куни 4 та;
– 77-сонли автобус йўналиши - Иш куни 7(+1) та, шанба куни 6 та, якшанба куни 6 та;
– 98-сонли автобус йўналиши - Иш куни 9(+2) та, шанба куни 8(+2) та, якшанба куни 7(+1) та;
– 181-сонли автобус йўналиши - Иш куни 5(+1) та, шанба куни 5(+1) та, якшанба куни 5(+1) та этиб белгиланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//