Фарғонада кўмир ишлаб чиқариш цехи портлаб кетди

Сақлаш
19:54 / 19.04.2022 708 0

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 18 апрель куни кўмир ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлди. Бу ҳақида вилоят Фавқулодда вазяитлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, соат 12:20 атрофида туманнинг Варзак МФЙ Дашт ҳудудида жойлашган масъуляти чекланган жамиятнинг логистика маркази ташкил этиш учун ажратилган жойда «Кокс» ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳудудида чақнаш содир бўлган. Оқибатда 2 нафар корхона ишчиси ва 3 нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жарохати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

 

Портлашга сиғимнинг узоқ вақт давомида қиздирилиши, ичида босимнинг ортиб кетиши ва қопқоқ босимни кўтара олмай очилиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

 

Аниқланишича, ҳудудда хавфли ишлаб чиқариш объектни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлик ишлар учун тегишли лойиха хужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл куйилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидин терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//