Президент стипендияси ҳар бир ОТМга 1 та бериладиган бўлди

Сақлаш
16:18 / 10.09.2021 965 0

 Президентнинг тегишли фармони билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Президенти давлат стипендияси квотаси:

таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар учун 10 та;

магистратура босқичи талабалари учун 22 та;

бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга 1 тадан этиб белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

Эндиликда Президент ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритувчи хорижий ОТМларнинг филиаллари ва нодавлат олийгоҳларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//