Жамият
Маълумки, давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.
Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинди.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган.
"Фуқаролардан фарзандларининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни сўраймиз. Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз", дейилади хабарда.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77756
Жамият
56727
Жамият
55949
Жамият
51014
Жамият
//
Изоҳ йўқ