Маданият
Кеча, 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китобсиз келажак йўқ” шиори остида филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборовнинг “Маоний аҳлининг соҳибқирони” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур, филология фанлари номзоди Олимжон Тошбоев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда буюк мутафаккир Алишер Навоий ижодига бўлган эътибор бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, давлатимиз раҳбарининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ана шу мақсадга қаратилгани жиҳатидан улкан тарихий аҳамиятга эгалигини эътироф этдилар.
Тадбирда сўнгида китоб муаллифи, профессор Нурбой Жабборов сўзга чиқиб, монографиянинг ёзилиш жараёнлари, унда кўтарилган масалалар, ўрганилган жиҳатлар ҳақида гапириб берди ҳамда тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ