Жамият
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Корея-Ўзбекистон ишбилармонлари уюшмаси (КУБА) раиси ўринбосари Ким Чан Кон билан учрашди.
Унда «Нурафшон-Корея янги шаҳар лойиҳаси»ни амалга ошириш, яъни, шаҳарни ривожлантириш бўйича тузилма концепцияси ва режалари хусусида фикр алмашилди.
Лойиҳада 150 гектар ер майдонида 500 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Жанубий Корея типида шаҳарча бунёд этилиши кўзда тутилган. Унинг рўёби 2022-2026 йилларни қамраб олиши белгиланмоқда.
Лойиҳа доирасида 1200 та хонадонли кўп қаватли уй, Ёнғинга қарши мутахассислар тайёрлаш техникуми, Корея халқаро Университети, меҳмонхона, савдо маркази, парк, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари қурилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ