Жамият
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида бир неча йиллардан буён плёнка остида эртаги тарвуз етиштириб келаётган Солиҳ Ражабов бу йил одатдагидан бошқачароқ тарзда – 10 сотих иссиқхонада тарвуз ниҳолларини экиб, ҳамкасбларидан анча олди, яъни куни кеча илк ҳосилни узди. Бу ҳақида «Халқ сўзи» онлайн нашрининг мухбири хабар берди.
– Синов тариқасида 20 декабрда тарвуз уруғини кўкартириб, ниҳолни январь ойида ўрталарида иссиқхонага эккан эди, – дейди Солиҳ Ражабов. – Иссиқхона ичида ҳам кўчатлар устини икки қават «дуга» билан ўраб, совуқдан ҳимояладим. Бунинг самараси ўлароқ тарвуз ниҳоллари тезда қулоч ёзиб, гуллади, сунъий чанглатдик, ҳосил тугди ва, мана кўриб турибсиз, одатдагидан бир ярим ой олдин пишиб етилди. Гарчи бу баҳор серёғин келиб, кунлар исиши кечроқ бошланган бўлсада, уддаладик. Иссиқхонада бу йил 10 сотих ерда эртаги тарвуз етиштирган бўлсак, келгуси йили 4 гектар жойда шу усулда ҳосил олиб, хорижга экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз.
Хабарга кўра, томорқачи 10 сотих иссиқхонада тайёр бўлган ҳосилни пешма-пеш ички бозорга чиқармоқда. У эртаги тарвуздан 50 млн сўмдан зиёд даромад олишни мўлжаллаб турибди.
Шунингдек, Солиҳ Ражабов 10 гектар ерда плёнка остида 60 минг туп кўчат экиб, парваришламоқда, дейилган хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ