Жамият
Республика Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркибини янгилаш жараёнлари бошланди.
2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–111-сон қарорга асосан, жорий йил якунига қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркибини 390 та янги автобуслар билан янгилаш белгиланган.
Жорий йилнинг 15 апрель куни, «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖда ишлаб чиқарилган «SAZ LE-60» русумли автобусларнинг 10 донаси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тантанали топширилди.
Келтирилаётган автобуслар йўловчи оқими, шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб йўналишларга бириктирилади. Шу тариқа ҳаракат таркиби янгиланиб боради.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ