Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, улардан бири 12 ёшда

Сақлаш
20:00 / 18.04.2022 738 0

Тошкент вилояти Янгийўл туманида бугун, 18 апрель куни «Lada-Largus» ва «Isuzu» ўртасидаги ЙТҲ сабаб 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, соат 06:15 да М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида ҳайдовчи — 1980 йилда туғилган У.И. «Lada-Largus» автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолган. Оқибатда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи — 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашган.

 

 

Ҳодиса сабаб «Lada-Largus» йўловчилари — 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

 

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//