Жамият
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 12 та хорижий давлатга қиймати 10,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган.
Ипак ва ипак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 млн. АҚШ долларига ошган.
Хусусан, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Хитой – 3,4 млн.
Вьетнам – 2,7 млн.
Тожикистон – 1,8 млн.
Эрон – 1 млн.
Ҳиндистон – 959 минг
БАА – 279 минг
Корея – 196 минг
Туркманистон – 156 минг АҚШ доллари
Шунингдек, 2 ойда хорижга энг кўп ипак маҳсулотларини экспорт ҳудудлар:
– Самарқанд вилояти – 3 млн.
– Қашқадарё вилояти – 1,7 млн.
– Бухоро вилояти – 1,5 млн.
– Андижон вилояти – 1,1 млн.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга қиймати 807,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 минг тонна хурмо импорт қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ