Самарқандда мактаб ҳудудидаги 50 туп терак ноқонуний кесилгани аниқланди

Сақлаш
16:53 / 18.04.2022 700 0

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар беришича, Тойлоқ туманида жойлашган мактабларнинг бирида 50 туп терак ўзбошимчалик билан кесиб ташланган.

 

Маълум қилинишича, Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 15-умумтаълим мактаби ҳудудидаги 50 туп терак таълим даргоҳининг эҳтиёжларига сарфлаш мақсадида мактаб маъмурияти томонидан кесилган.

 

Мазкур дарахтларни кесиш учун мактаб директори Ф.Комилов 2022 йилнинг 26 январь куни мактаб ҳудудидаги дарахтларни мақсадли кесиш ва ўрнига янгисини экиш лозимлиги тўғрисида давлат хизматлари орқали мурожаат қилган. Аммо мурожаатга биноан Экоголия бошқармаси томонидан 15 февралдаги жавоб хатига асосан, рад этилгани тўғрисида хулоса хати берилган.

 

«Ҳолат бўйича қўшимча равишда ўрганишлар олиб борилиб, қатъий чоралар кўрилишини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//