Маданият
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Россия Федерациясида вақтинча яшаб, меҳнат қилаётган фаол юртдошларимизга ҳам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кўкрак нишони топширилиши муносабати билан Татаристон Республикасининг Қозон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да маданий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари –туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Татаристон Республикасидаги юртдошларимизни мамлакатимизнинг истиқлол байрами билан табриклаб, фаол ҳамюртларимизга “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишонини топширди.
Мазкур нишон энг аввал Ўзбекистоннинг Татаристон Республикасидаги бош консули Фарид Насриевга топширилди. Шунингдек, “Suyumbike” нашри бош муҳаррири ўринбосари Рамзия Кашапова, Қозон шаҳридаги ўзбек маданият маркази раҳбари Абдуманноп Абдусатторов ва Чувашидаги ўзбек маданият маркази раҳбари Абдували Эргашов ҳам “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишонини билан тақдирланди.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56641
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ