Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Унда дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80 йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.
«Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим», деди давлат раҳбари йиғилишда деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:
- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,
- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.
Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:
- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;
- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;
- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77928
Жамият
56836
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ