Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди.
Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида вазирлик ва тармоқларнинг 11 та лойиҳаси кечикмоқда.
Жумладан, Транспорт ва Молия вазирликларида – 3 тадан, Инвестиция, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Кадастр агентлиги, Миллий банк, “Ўзагросуғурта”да – 1 тадан.
Шунингдек, Президент айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келаётганини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолатлар эса Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда. Шу билан бирга, 46 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечикётгани айтилди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77928
Жамият
56836
Жамият
56060
Жамият
51117
Жамият
//
Изоҳ йўқ