Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Венгрия ҳукумати раҳбарини ФИДЕС — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига сайловда ғалаба қозонгани билан табриклаган.
Шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирини қутлаган. Стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари, Венгрия бош вазирининг 2021 йил март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинган.
Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ