Маданият
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи самарали фаолият юритмоқда. Бу ерда миниатюра санъатига оид асарлар, нодир қўлёзма ва тошбосмалар, тарихий ҳужжатлар, амалий санъат асарлари ва бошқа экспонатлар сақланади.
Аждодларимиз маданий мероси намуналарини ўзида тўплаб, кўз қорачиғидек асраб келаётган ушбу маскан фонди сўнгги йилларда музей ашёлари ва коллекциялар билан тобора бойимоқда.
Яқинда музей навбатдаги янги коллекцияга эга бўлди. Коллекционер Фаҳриддин Абдужабборов томонидан музей фондига жами 412 дона экспонат совға қилинди.
Аҳамиятлиси, XVIII, XIX асрлар ҳамда XX асрнинг биринчи ярмига оид тасвирий, амалий санъат асарлари, қўлёзма ва тошбосма намуналаридан иборат ушбу экспонатлар халқимиз нафис санъати бой тарихидан сўзлайди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ва Бадиий академия ҳамкорликда келгусида мазкур коллекция кўргазмасини ташкил этишни режалаштирган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ