Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Сақлаш
21:33 / 13.04.2022 840 0

Ҳукумат қарори билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

 

– 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
– 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
– 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
– 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

 

Хабарга кўра, юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//