“Спарк” соҳибаси муносиб қарши олинди

Сақлаш
21:31 / 13.04.2022 1736 1

“Ёш китобхон”  танловининг 20-30 ёш тоифаси бўйича Республика босқичида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек филологияси факультети талабаси Севинчхон Авазова ғолиб бўлган эди.  

 

 

Ўзбек филологияси факультети  4-курс талабаси  Севинч Авазовага энг олий мукофот – Президент совғаси “Спарк” автомобили,  Моҳичеҳра Суюнбоева эса 10 млн сўм пул мукофоти топширилди.

 

 

Бугун, 13 апрель куни университетда ушбу талабаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек филологияси факультети декани Б.Абдушукуров, профессорлар Баҳодир Каримов, Нурбой Жабборов, Узоқ Жўрақулов сўзга чиқиб, китоб ўқишнинг нақадар муҳимлигини таъкидладилар ва ушбу ютуқ нафақат Севинчнинг, балки бутун университетнинг муваффақияти эканини айтиб ўтдилар.                                                                      

 

 

1 Изоҳ

Rajabova Burobiya Tangirovna

12:01 / 01.01.1970

Ofarin! Tabriklayman! Kitob o'qigan yoshlarga mashina sovg'a qilgan Prezidentimizning umrlarin ziyoda bo'lsin!

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//