 
                   
                    Жамият
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишча, бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида Қўшработда тиббий кўриклар ташкил этилган. Унда Қувкалла маҳалласида яшовчи Муниса Аҳмедованинг қизига юрак нуқсони ташхиси қўйилдган. Касаллик операция орқали бартараф этилиши маълум бўлгач, бемор жарроҳлик столига ётқизилган.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокори Мақсуд Саидовнинг маълум қилишича, тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафарга яқин қўшработлик беморнинг барчаси шу ернинг ўзида операция қилиниб, соғломлаштирилади.
Шунингдек, туман шифокорларининг вилоят марказида малака ошириши йўлга қўйилиб, келгусида бундай мураккаб амалиётлар маҳаллий кардиожарроҳлар томонидан бажарилиши режалаштирилган.
 
                  Сиёсат
 
                  Спорт
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56479
             56479
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ