Жамият
Люли Қорақулова 1992 йилда баъзи сабабларга кўра Тожикистон Республикасидан Нишон туманига кўчиб келган. Лекин яқин-яқингача фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси билан Талимаржон шаҳарчасида истиқомат қилиб келарди. “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ куни кеча унга Нишон тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи ходимлари томонидан фуқаролик паспорти топширилди.
- Ўзбекистонга келганимга ҳам 29 йилдан ошди. Бошқалар каби сайловларда қатнашиб, ўзим танлаган номзодга овоз бериш менга армон бўлиб қолса керак, деб ўйлардим. Шукур, одилона сиёсат туфайли шу кунларни кўрадиган бўлдим. 35 миллион аъзоси бўлган катта аҳил оиланинг тўлақонли аъзосига айландим,- дейди 71 ёшни қоралаган Люли момо кўзида ёш билан.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77637
Жамият
56675
Жамият
55882
Жамият
50944
Жамият
//
Изоҳ йўқ