Жамият
Тошкентда 2 гектар ер майдонини 800 минг доллар эвазига сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, У.Ч. исмли шахс ер олиш мақсадида юрган фуқаро Э.Н. билан танишиб қолиб, унга таниши Д.нинг 4 гектар ер майдони борлигини айтган ва шундан 2 гектар ер майдонини 800 минг долларига сотишини билдирган. Бироқ ер майдони тақиқда тургани сабабли уни расмийлаштириб бера олмаслигини, келгусида керакли ташкилотлар орқали ушбу тақиқни ечиб беришини айтган. Фуқаро Э.Н. 30 март куни ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур ҳолатга қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан шу куни Бош прокуратура, ИИВ ҳамда ДХХ Шайхонтоҳур тумани ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда У.Ч. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 15-сонли Кардиология марказининг автотураргоҳида ариза муаллифидан талаб қилган 80 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 30 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шайхонтоҳур тумани томонидан фуқаро У.Ч. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. У.Ч. Жиноят-процессуал кодексининг 224-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ