Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
20:31 / 29.03.2022 748 0

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Одилбек Ортиқов Шовот тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 29 март куни Халқ депутатлари Шовот туман кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ҳакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

 

Хоразм вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Одилбек Ортиқов эса Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

 

Шунингдек, сессияда Шовот туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган «йўл харитаси»нинг тақдимоти ўтказилган. Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашган ва сўзга чиққан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//