Паралимпиячилар муносиб кутиб олинди: олтин медал соҳиблари 200 минг доллар, уй ва Tahoe автомобили билан тақдирланди.

Сақлаш
14:55 / 07.09.2021 1009 0

Токиода XVI Паралимпия ўйинларини жами 19 та медал билан якунлаб қайтган Ўзбекистон жамоси Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Сўнг спортчилар автобусларда “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борилди.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва бош вазир Абдулла Арипов совриндорларни ғалаба билан қутлаб, уларга аталган совғаларни топширди. Олтин медал соҳиблари 200 минг доллар, 3 хонали уй, Tahoe автомобили; Кумуш медал совриндорлари 100 минг доллар, 2 хонали уй, Traverse автомобили; Бронза медал совриндорлари 50 минг доллар, 2 хонали уй, Trailblazer автомобили билан тақдирланди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон 162 делегация орасида мусобақани 16-ўринда якунлади. Паралимпияда эришилган 19та медалнинг 9таси енгил атлетика, 6таси дзюдо баҳсларига тўғри келади. Сузишда 2та, таэквондо ва пауэрлифтингда 1тадан медал қўлга киритилди. Токиодаги мусобақаларда Ўзбекистон 48 нафар спортчи билан қатнашган эди.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//