Спорт
Жорий йил 4 сентябр куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида старт берилган I МДҲ ўйинлари дастуридан белбоғли кураш ҳам ўрин олган.
Нуфузли мусобақанинг белбоғли кураш бўйича ўтказилган беллашувларида жами 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ёш ва умидли полвонларимиз бош мураббий Усмон Маҳаматов раҳбарлигида мусобақада ҳар жиҳатдан муносиб иштирок этишди.
Қувонарлиси, полвонларимиз 5 центябр кунги беллашувларда 7та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, норасмий умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашди.
I МДҲ ўйинларининг белбоғли кураш мусобақаларида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Олтин медал соҳиблари:
-52 кг: Фарангиз Aбдунабиева,
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова,
-75 кг: Нусратбек Султонбоев,
-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов,
-57 кг: Камронбек Ортиқов,
-68 кг: Ойбек Султонов,
-82 кг: Муҳаммаджон Расулов,
Кумуш медал:
-48 кг: Моҳигул Ибрагимова,
-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева,
-76 кг: Земфира Aзатова,
Бронза медали:
+76 кг: Мунисахон Носирова.
Шу тариқа белбоғли курашчиларимиз Қозон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарилишига эришди. Вакилларимиз жами 11та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Россия терма жамоаси 4 та олтин, битта кумуш ва 6 та бронза медали билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиққан Қозоғистон терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ