Ўзбекистонлик боксчи қизлар I МДҲ ўйинларида 11 та медални қўлга киритди

Сақлаш
16:54 / 06.09.2021 1056 0

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

5 сентябр куни бокс бўйича қизлар ўртасида ўтган финал баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин, 6 та кумуш медални қўлга киритди.

Minsport.uz


Бугунги беллашувда Гулсевар Ганиева, Ситора Баҳодирова, Ойша Тоировалар олтин, Робияхон Бахтиёрова, Шахина Неъматова, Раъно Муратбаева, Санобар Бозорбоева, Олтиной Сотимбоева ҳамда Мухлиса Тохирова кумуш медалга сазовор бўлди.

4 сентябр ўткан баҳсларда ҳамюртларимиздан Гулдана Тилеубергенова ҳамда Узукжамол Юнусова 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди. 

Minsport.uz


Шу тариқа, қизлар ўртасидаги бокс баҳслари якунида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза, умумий ҳисобда 11 та медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига киритди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//