Жамият
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
5-сентябр ҳолатига кўра, 640 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери CОВИД га чалинганлар сони 160 511 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
19 нафари Aндижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
21 нафари Жиззах вилоятида,
13 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
15 нафари Наманган вилоятида,
56 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
17 нафари Сурхондарё вилоятида,
56 нафари Фарғона вилоятида,
19 нафари Хоразм вилоятида,
109 нафари Тошкент вилоятида,
231 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу куни жами 629 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 35 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 16 нафар, Навоий вилоятида 13 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 100 нафар, Сирдарё вилоятида 69 нафар, Сурхондарё вилоятида 35 нафар, Фарғона вилоятида 66 нафар, Хоразм вилоятида 39 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 152 284 нафарга етди.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1120 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юртимизга 1.5 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси келтирилгани ва юртимизда эмланганлар сони 2 млн дан ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ