Жамият
Бугун 6 сентябр куни юртимизнинг билим масканларида илк қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, 10 083 та умумтаълим мактабда дарслар анъанавий шаклда бошланган.
Биринчи синфга қадам қўйган болажонларнинг сони 600 мингга яқин бўлиб, уларга Президент совғаси сифатида ўқув қуроллари, мактаб сумкаси ва дарсликлар бепул топширилди.
“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари соат 8:00 да карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилди. “Мустақиллик дарс”лари мобайнида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади. Ушбу дарс бошланғич синф ўқувчилари учун 2 соат, юқори синф ўқувчилари учун 5 соат ҳажмида ўтказилади.
Шунингдек, маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олишга имконият яратилган.
Сурат Янги ҳаёт тумани 8-умумтаълим мактабининг "Биринчи қўнғироқ" тадбиридан олинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ