Маданият
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Тўпаланг дарёси ўнг қирғоғидан бронзадан қуйма услубда ясалган от ҳайкалчаси топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
– Дарёнинг Алишер Навоий номли маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан илгарироқ Мирзо Улуғбек зарб эттирган тангалар топилгани хабар қилинган эди, – дейди вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси масъул ходими Бекзод Ўрақов. – От ҳайкалчаси ҳам ана шу ердан топиб олинган бўлиб, у келгусида ҳудуд тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Термиз археология музейига топширилган от ҳайкалчаси мутахассислар томонидан чуқур ўрганилиб, дастлабки хулоса берилди.
Мутахассисларнинг аниқлашича, 91,57 грамм ўлчамга эга бронза от ҳайкалчаси Тўпаланг дарёси ичида Мирзо Улуғбек номидан XV асрга оид тангалар билан бир жойдан топилгани учун шу аср билан даврийлаштирилди. Келгусида бу ерда олиб бориладиган тадқиқот ишлари мазкур топилма санасини янада ойдинлаштиради.
– Свастикани кўрганимизда дарҳол Гитлер Германияси рамзлари, Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари кўз ўнгимизда гавдаланади. Аслида бу тамға қадим-қадимдан бутун дунё бўйлаб тарқалган бўлиб, қуёш ва ҳаракат маъносини ифодалайди. Ҳатто 20-25 минг йил кўҳна дунёдан узилиб яшаган Америка туб аҳолиси маданиятида айнан шундай талқинда тушунилган. Свастика туркий халқлар тарихида ҳам муҳим ўрин тутади. Азалдан қоятош суратлари-ю археологик топилмалардан тортиб бугунга довур гилам-у кашталаримизгача безаб келмоқда. Бу белгининг айнан от ҳайкалчасига туширилгани бежиз эмас. Биламизки, бизда йилқи қуёшнинг рамзи саналади. Мифологик тасаввурга кўра, қуёш маъбудини ҳар тонг от осмонга олиб чиқади деб ишонилган. Шу маънода мазкур осори атиқа елдек ўтаётган вақтнинг, фасллар алмашинуви ва йил янгиланишининг тимсоли ўлароқ ясалган бўлиши мумкин. Астроном ҳукмдор Мирзо Улуғбек даврида забт этилган тангалар хазинаси билан бирга сақлангани ҳам фикримизни қувватлаётгандек. Яна, Наврўз арафасида топилгани байрамга ўзига хос туҳфа бўлибди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти тадқиқотчиси Фаррух Жабборов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ