«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» мавзусида семинар ташкил этилди

Сақлаш
22:16 / 14.03.2022 778 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда ҳамкор ташкилотлар масъуллари, олимлар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Ҳудудий бошқарма ва бўлимларнинг ходимлар ZOOM дастури орқали онлайн қатнашди.

 

 

Семинарда Янги Ўзбекистон стратегияси, глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари, бу борада халқимиз маънавий меросининг ўрни хусусида маърузалар тингланди.

 

Уларда қонун устуворлиги ҳамда шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳар бир ички ишлар органлари ходимларининг масъулиятли ва шарафли фаолиятларидан бири экани айтиб ўтилди.

 

Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбия ишларига фуқароларни, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш ҳам энг муҳим вазифалардан бири экани алоҳида таъкидланди.

 

 

Семинар давомида Ватан ҳимояси, бурч ва садоқатни ўзида мужассам этган видеоролик намойиш этилди. Ҳамкор ташкилотлар масъуллари бу борадаги ҳали қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.  

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//