Келгуси беш йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга еткaзилади – "Ўзсувтаъминот"

Сақлаш
21:40 / 09.03.2022 758 0

Келгуси беш йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга, оқова сув тизими қамрови эса 35 фоизга етказилади. Бу ҳақида "Ўзсувтаъминот" АЖ Инвестиция ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш департаменти бошлиғи Анвар Ҳакимов маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 2022 йилда ҳам соҳани ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари иштирокида 18 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Ушбу лойиҳалар Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармаларининг 1 миллиард 800 миллион долларга яқин қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

 

Ўтган йили халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қарийиб 290 километр ичимлик суви тармоғи, 1 та сув тозалаш иншооти, 16 та сув тақсимлаш иншооти,  9 та сув қудуғи ва 17 та сув минораси қурилган.

 

 Шунингдек, 125 километрдан зиёд оқова сув тармоғи,  1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 5 та оқова сув насос станцияси фойдаланишга топширилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//