Маданият
Баҳорнинг илк кунларида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 107 йиллигига бағишлаб республика бўйлаб ўтказилаётган тадбирлар Жиззах шаҳрида ҳам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. “Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам!” номли шеърият байрами шаҳарнинг бир нечта олий ўқув юртларида, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактаби ва музейида ўтказилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган ижодий тадбирда Зулфияхонимнинг оила аъзолари, шогирдлари, таниқли шоиралар ва Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.
Жиззах шаҳридаги ижод мактаби ҳовлисида қад ростлаган Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали пойида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими мезбонлик қилган тадбирларда шоиранинг ижод ва ҳаёт йўли эсланди.
“Таниқли ўзбек шоираларидан таркиб топган ижодий гуруҳимизни орзиқиб кутган давраларда кечган кутилган ва кутилмаган бахтиёр дамлар, “биз ҳам шеър ёзамиз”, деб саҳнага дадил чиқиб, кейин гумбурлатиб шеър ўқиган талаба қизлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари бўлмиш сингилларимизнинг устозларни умидлантирган шеърлари, “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” қўшиғини биргаликда куйлаган ёшлар, воҳанинг жўмард ижодкорлари Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, Тўра Сулаймон, Саъдулла Ҳакимларнинг ёруғ хотиралари эш бўлган гурунглар – буларнинг бари кунимизга файз, дилимизга ҳузур берди”, дейди шоира Наргиза Асадова.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ