Жамият
Янгийўл шаҳрида 700 миллион сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган бош ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг терговга қадар текширувида Янгийўл филиали бош ҳисобчиси Ж.М. кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида, акаси Ж.нинг номига “Z.B.» МЧЖни ташкил қилган. Сўнг 11 нафар фуқаронинг номига кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, уларга ажратилган 754 млн сўмни дастлаб “Z.B.» МЧЖ ҳисоб-рақамига ва у орқали пластик картага ўтказиб, талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77325
Жамият
56475
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ