Маданият
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида “Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали” номли тантанали тадбир ўтказилди.
Давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар, ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар, кенг жамоатчилик, шоиранинг оила аъзолари иштирокидаги тадбир Зулфия ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.
.jpg)
Тадбирда шоиранинг ҳаёт йўллари ва ижодининг энг юксак жиҳатларига эътибор қаратилди ҳамда бугунги давр қизларининг маънавий юксалишидаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
.jpg)
Тантанали тадбирда Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Шу билан бирга, академия томонидан ташкил этилган “Зулфия” стипендияси номзодлари ҳамда шоира ижодига бағишлаб ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.
.jpg)
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56649
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ