Сиёсат
Суҳбат аввалида Беларусь етакчиси Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқини юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Беларусь Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари юқори суръат билан ортиб бораётгани, икки мамлакат етакчи корхона ва компаниялари, таълим муассасалари ўртасида муваффақиятли кооперация амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Саноат, инновациялар, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик, фармацевтика, коммунал соҳа, ахборот-коммуникация ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан Беларусь томони раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ