2021 йилда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари нималарга йўналтирилгани очиқланди

Сақлаш
16:33 / 28.02.2022 919 0

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди 2021 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлаган. Бу ҳақида фонд матбуот котиби хабар берди.

 

Қайд этилишича, яна шунча маблағ боқувчисини йўқотган, вояга етмаган етимлар, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда табиий офатлардан азият чеккан фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.

 

Шунингдек, «Мурувват» ва «Саховат» уйларида яшовчи эҳтиёжманд аҳоли қатламига салкам 1 миллиард сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари олиб берилган. «Ногиронлик уйи» тарбияланувчилари ҳамда уйда ётиб қолган имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари, эшитиш ва ортопедик маҳсулотлар тарқатилган. 500 нафарга яқин «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳибларига фонд маблағлари ҳисобидан «Навбаҳор сиҳатгоҳи»да бепул йўлланма берилган.

 

«2021 йилда 4 мингдан ортиқ маҳалла идораларининг коммунал тўловлардан бўлган 2 миллиард сўмдан зиёд қарздорлиги фонд ҳисобидан қоплаб берилди. Фуқаролар йиғинларини компьютер ва мебель жиҳозлари билан таъминлашга эса 6,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//